Ўзбекистон | 09:30 / 19.08.2020
16566
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ошди 

2019 йилнинг шу даврида 147 650 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 168 711 дона.

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил январь-июль ойларида йирик саноат корхоналари томонидан айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ҳақида маълумот берди.

Хусусан, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2019 йилнинг шу даврида 147 650 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 168 711 дона.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2020 йил январь-июль ойларида 41 663 дона Nexia T-250, 44 901 дона Cobalt, 30 368 дона Lacetti-Gentra, 30 889 дона Damas, 16 370 дона Spark ҳамда 4 520 дона Labo автомобили ишлаб чиқарилди.

Юк автомобилларини ишлаб чиқариш камайди. 2019 йилда - 2 985 дона, 2020 йилда - 2 169.

Автомобиль двигателларини ишлаб чиқариш кўпайди. 2019 йилда 114,6 минг дона двигатель чиқарилган бўлса, 2020 йилда - 137,2.

2020 йил январь-июль ойларида трактор ишлаб чиқариш ҳажми 630 донани ташкил этди (2019 йилда - 797).

Мавзуга оид