Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Damas ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 17 август куни фуқаро Э.Х. Damas русумли автомашинасини Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Яккатут МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган бўлган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, у қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган А.Т. бошқарувидаги “Иж” русумли мотоцикл билан тўқнашиши оқибатида мотоцикл ҳайдовчиси А.Т. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026