Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантиндан воз кечган Швецияда ўлим даражаси 150 йиллик антирекордни янгилади
Коронавирусга қарши кураш доирасида карантин жорий қилишдан воз кечган Швецияда ўлим даражаси жуда юқори бўлди.
2020 йилнинг дастлабки 6 ойида мамлакатда 51405 киши вафот этган. Бу 150 йиллик антирекорднинг янгиланганини англатади.
Daily Mail нашри маълумотига кўра, пандемия бошланганидан бери хавфли вирусни 85 мингдан ортиқ одам юқтириб олган, улардан 5,8 мингдан ортиғи вафот этган.
Давлат статистика бошқармаси (SCB) хабарига кўра, Швецияда аҳолининг ўсиш даражаси сўнгги 15 йилдаги энг паст натижани кўрсатган. Бу ўлим даражасининг юқори экани билан изоҳланмоқда. Бундан ташқари, никоҳлар сони сўнгги 20 йилдаги энг паст натижани, ажралишлар сони эса сўнгги 13 йилдаги энг юқори натижани кўрсатган.
Июль ойининг охирида Швецияда коронавирус юқтириб олганлар сони камая бошлади. Европанинг бошқа мамлакатларида эса аксинча, беморлар миқдори ошган эди.
Коронавирус пандемияси туфайли қаттиқ карантин чекловларини жорий қилган Европанинг кўплаб давлатларидан фарқ қилган ҳолда, Швеция бошқа йўлдан борди. Умумий тақиқлар бўлмади, ижтимоий масофани сақлаш ва ўзини яккалаш тавсиявий хусусиятга эга бўлди. Жон Ҳопкинс Университети маълумотига кўра, бу бошқа мамлакатларга нисбатан ўлим даражасининг юқори бўлишига олиб келди.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026