Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальний штаби уни Европадаги шифохонага жўнатиш учун Кремлдан ёрдам сўради. У кома ҳолатида
Навальний асос солган коррупцияга қарши кураш фонди директори Иван Ждановнинг сўзларига кўра, Омскдаги шифохона шифокорлари сиёсатчини бошқа жойга кўчиришга рози бўлмаяпти.
Алексей Навальний штаби сиёсатчини хориждаги шифохонага жўнатиш учун ёрдам сўраб Кремлга мурожаат қилди. Бу ҳақда «Врачлар альянси» раиси, Навальнийни даволаётган шифокор Анастасия Васильева маълум қилди.
«Биз Навальнийни Европадаги етакчи токсикология марказига ўтказиш учун тиббий ҳужжат тақдим этилиши борасида кўмак сўраймиз. БСМП1 бош врачи унинг хотини, мен ва Иван Ждановга йўлланма беришга рози бўлмаяпти», — деб ёзди Васильева Twitter саҳифасида.
Навальний асос солган коррупцияга қарши кураш фонди директори Иван Ждановнинг сўзларига кўра, Омскдаги шифохона шифокорлари сиёсатчини бошқа жойга кўчиришга рози бўлмаяпти.
«Шифокорлар у бошқа жойга ўтказиладиган ҳолатда эмас деган фикрда», — деди у.
20 август куни самолётда Томскдан Москвага йўл олган Навальнийнинг соғлиги ёмонлашди. Самолёт Омскка қўнишга мажбур бўлди, сиёсатчи шифохонага ётқизилди. У реанимация бўлимида кома ҳолатида ётибди. Шифокорлар Навальнийнинг ҳолатини барқарор оғир деб баҳоламоқда.
Навальнийнинг штаби у заҳарланган деб ҳисобламоқда. Унинг матбуот-котиби Кира Ярмиш сиёсатчи фақат чой ичганини, чойга нимадир қўшиб, Алексейни заҳарлаган бўлишлари мумкинлигини айтди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремлдагилар Навальнийнинг шифохонага ётқизилганидан хабардор эканлигини билдирди ва унинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. У шунингдек, агарда сўров тушса, ҳукумат мухолифатчини хорижга жўнатишга ёрдам беришга тайёрлигини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022