09:00 / 20.08.2020
25493

Янги Artel Mobile смартфонлари: сиз қайси бирини танлайсиз?

Смартфон бир вақтда ҳам қувватли, ҳам ҳамёнбоп бўлиши мумкинми? Албатта, агар бу янги Artel Mobile смартфони бўлса! Янги смартфонлар қаторида Сиз ҳам ўзингизга мосини топасиз.

Ажойиб учлик

Artel Mobile жами тўртта янги смартфон ишлаб чиқарди, биз авваламбор учтаси ҳақида гапириб берамиз. Улар орасидан энг қизиқ бўлган смартфон ҳақида эса мақоланинг охирида билиб оласиз. Биринчи учликнинг номи Quadro, Quadro Pro ва Air. Улар қандай афзалликларга эга? Асосий афзаллик нархда. Улар ўзга смартфонларга қараганда анча арзонроқ. Иккинчи афзаллик эса – замонавий Android 10 Q операцион тизими. Янги тизим смартфонни ўзингизга мослаштиришга ва кераксиз функцияларни ўчиришга кенг имкониятлар яратади. Бу эса ўз навбатида смартфон янада тезроқ ва узоқроқ ишлашига ижобий таъсир кўрсатади.

Quadro ва Quadro Pro смартфонлари 6.088 дюймлик 720×1560 пиксел ўлчамга эга IPS экранлар билан жиҳозланган. Air смартфонининг экрани сал каттароқ – 6.5 дюйм, ўлчами эса 720×1600 пикселга тенг. Quadro ва Quadro Pro фронтал камералари 8 МП ни ташкил этади. Air смартфони эса 13 мегапикселлик фронтал камерага эга. Quadro ва Quadro Pro смартфонларининг асосий камералари учта объективдан ташкил топган бўлиб, 13+2+2 МП га тенг. Air смартфонининг асосий камераси ҳам учта объективга эга, улар эса 16+8+2 МП ни ташкил этади.

Quadro смартфони Helio A22 процессори билан жиҳозланган, оператив хотираси 3 Гб, доимий хотираси эса 32 Гб га тенг. Бу ҳажм севимли қўшиқларингиз ва фотосуратларингизни сақлаш учун етарлидир. Quadro Pro ва Air смартфонларининг процессорлари сал қувватлироқ. Уларда Helio A25 процессори ўрнатилган. Ушбу смартфонларнинг оператив хотираси 4 ГБ, доимий хотираси эса 64 Гб ни ташкил этади. Учала смартфон ҳам 4000 mAh қувватга тенг бўлган аккумуляторларга эга.

Ҳаётингизни «Tesla»штиринг

Энг қизиқ смартфон – Tesla ҳақида гапириш вақти келди. Янги флагман барчага хуш келувчи 2 функцияга эга. Уларнинг номи Quick charge ва Wireless charger, яъни тезкор қувватлаш ва симсиз қувватлаш. Смартфонни маҳсус тагликка жойланг ва смартфон бир зумда қувватланади.

Tesla смартфонининг экрани 6.3 дюймни ташкил этади, ўлчами эса 1080×2340 пикселга тенгдир. Фронтал камераси 16 МП. Асосий камера учта объективга эга бўлиб, ўлчами 48+8+2 мегапикселни ташкил этади. Уч объективлик камера ўта тиниқ ва чиройли суратлар яратишга қодир. HDR тизимидаги суратлар эса унданда гўзал. Камера объективлари ҳар хил экспозицияда суратга туширади, сўнг барча суратлар бирлаштирилади. HDR тизимидаги суратлар юқори контрастли, ранг-баранг ва ўта ёрқин. Уларни томоша қилиш эса завқ бағишлайди.

Tesla смартфони Helio P60 процессори билан жиҳозланган. Оператив хотираси 4 Гб, доимий хотираси эса 128 Гб ни ташкил этади. Флагман смартфони аккумуляторининг қуввати 4050 mAh га тенгдир.

Интернетдан фойдаланиш ёки севимли ўйинларни ўйнаш, ишдаги вазифаларни бажариш ёки фильм томоша қилиш – янги Artel Mobile смартфонлари ҳар қандай хоҳишингизни қондира олади. Янги смартфонлар юртимиз бозорларида сизни кутмоқда. Сиз эса қайси бирини танлайсиз?

Қўшимча маълумот учун artelmobile.uz расмий сайтига ёки fb.com/artelmobile.official расмий саҳифасига ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top