09:28 / 11.07.2017
46098

Artel Mobileдан янги P5 смартфони

Замонавий ва функционал, янги Artel P5 смартфони Сизнинг доимий ёрдамчингизга айланади. Artel Mobile эътиборингизга ўзида нафис дизайн ва замонавий технологияларни мужассамлаштирган янги смартфонни тақдим этади.

Дизайн

Artel Mobile замонавий смартфон қандай бўлиши керак, деган саволга ўз назарини тақдим этмоқда. Биринчи навбатда, бу модель дизайн борасидаги сўнгги тенденцияларга мувофиқ тарзда ишлаб чиқарилганини қайд этиб ўтиш керак.Artel P5 ишлаб чиқарувчиларини замонавий технологиялар дунёсида сўнгги ойна ва металл концепцияси, нафис ва жозибадор дизайн яратишга илҳомлантирди. Смартфон 2 хил рангда тақдим этилган бўлиб, у турли авлод ва касб эгаларига шубҳасиз маъқул келади.

Камера 

Бугунги кунда мобил телефонларни танлашнинг асосий мезонларидан бири унинг сифатли суратга ола билишидир. Айни шу талаб эътиборга олиниб P5 телефонини ишлаб чиқишда унинг камера қурилмасига алоҳида эътибор қаратилган. Смартфон асосий камераси 13 мегапикселли бўлиб, яхши ёритилмаган жойларда ҳам сифатли суратлар олиш имконини беради. 8 мегапикселли фронтал камера ақлли автофокус ва бир лаҳзалик ёритқичга эга бўлиб, селфига ишқибозларига жуда маъқул келади. Artel P5 камерасининг яна бир устунлиги Beauty Face функциясидир. Бу функция Сизнинг суратларингизни янада жозибадор қилиш имконини яратади.

Ички қисми

Телефон параметрлари ҳам Сизларни бефарқ қолдирмайди.Тақдим этилган P5 8 ядроли Qualcomm 430 платформаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, янгиланиш хусусиятига эга Android 7.1 дастурий таъминотида ишлайди. Бу параметрлар смартфонни юқори тезликда самарали ишлашини таъминлайди. Батарея қуввати 3000 mAс бўлиб, кун мобайнида телефондан фаол фойдаланиш мумкин. Бизнес вакиллари ва тадбиркорлар учун Artel Mobile 2та сим картадан фойдаланиш имкониятини кўзда тутган. Бу билан у Сизни доимо алоқада бўлишингизни таъминлайди. 

Экран

5 дюймли Full HD ўлчамли сенсор экранга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу моделнинг дисплейи тасвирдаги барча ранглар жиловини ўзида акс эттиради. Шунингдек, Artel P5’ни ишлаб чиқишда IPS матрицадан фойдаланилди, бу эса ўз ўрнида кўриш бурчагини салкам 180 даражага кенгайтирди ва юқори пикселлар зичликдаги дисплейни ишлаб чиқиш имконини яратди. 

Ҳимоя

Artel Mobile ишлаб чиқарувчилари сизнинг шахсий маълумотларингизни муҳофаза қилишни ҳам кўзда тутган. Махсус сенсор бармоқ изларини ҳис қилади ва телефондаги маълумотлар хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишингизни таъминлайди. У бирданига беш бармоқ изини хотирада сақлай олади. Сақланган бармоқ излари телефоннинг 5та турли функциясига тезлик билан кириш имконини беради. 

Компания томонидан янги смартфонга 1 йил бепул тўлиқ кафолат берилади, бу мутахассис иш ҳақи, таъмирлаш ҳамда эҳтиёт қисмларини алмаштиришни ўз ичига қамрайди. Artel Mobile Ўзбекистон аҳолисига ҳамёнбоп нархларда бўлган замонавий телефонларни тақдим этади. Шу сабабли, эндиликда, аксарият истеъмолчилар замонавий технологияларнинг барча жиҳатларидан фойдаланишлари мумкин. Бу, ўз навбатида, аҳоли учун янги имконият яратади. 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид
Top