Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда кон назоратчиси 42 млн сўмлик олтин қум зарраларини ўғирлади
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Навоий шаҳар 2-сонли ИИБ ЖҚБ ҳамда Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбир давомида, 1978 йил Навоий вилояти Навоий туманида туғилган, НКМК ДК кон бошқармасида Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отрядида назоратчи, Кармана тумани “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Н.М. ўзи ишлаб келаётган кон бошқармасидан нархи қарийб 42 миллион 275 минг сўмлик қийматдаги оғирлиги 3800 грамм бўлган олтин қум зарраларини яширин равишда ўғирлаб кетаётган вақтида, қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган.
Натижада, фуқаро Н.М.нинг жиноий хатти-ҳаракатлари якунига етмай қолиб, ашёвий далиллар холислар иштирокида расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузар Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:55 / 17.07.2026
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
10:37 / 07.07.2026
Тошкентда онлайн қимор учун машина ўғирлаган шахс қўлга олинди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026