Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
200 ва 500 сўмлик банкнотларни 29 августгача банклар кассалари орқали алмаштириб олиш мумкин
1997 йил намунасидаги 200 сўмлик, 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкнотлар 2020 йил 1 июлдан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотди.
Республикада коронавирус пандемияси муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида истисно тариқасида тижорат банкларининг барча бўлинмалари (банк хизматлари офислари, мини-банклар кассалари ва бошқа банкдан ташқари операцион кассалар) томонидан 2020 йил 1 сентябрга қадар эски намунадаги 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотларни қабул қилиш ҳамда муомаладаги банкнотлар ва тангаларга монеликсиз алмаштириб бериш юзасидан хабар берилган.
Марказий банк хабарига кўра, шу муносабат билан эски намунадаги 200 сўм ва 500 сўм қийматидаги банкнотлар мавжуд бўлса, уларни жорий йил 29 августга қадар (август ойининг охирги банк иш куни) тижорат банкларининг барча бўлимлари кассаларида алмаштириб олиш мумкин.
Қайд этилишича, 2020 йил 1 сентябрдан кейин эса ушбу банкнотларни Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса марказларида белгиланган тартибда муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олиш имкони бор.
Мавзуга оид
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин
09:59 / 23.11.2024