Жамият | 14:21 / 25.08.2020
33132
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳур туманида 8 ёшли қиз иссиқ сув қувури темир устунини ушлаши оқибатида ток уриб, вафот этди

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.     

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда Шайхонтоҳур туманида 8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Аниқланишича, Шайхонтоҳур тумани, Оқтепа мавзеси, 15-уй олдидаги электр кабели илинган иссиқ сув қувурида электр кучланиши юзага келган.

Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, 2020 йил 20 август куни 2012 йилда туғилган вояга етмаган қиз ушбу қувурининг темир устунини ушлаши оқибатида ток уриб, вафот этган.   

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 22 август куни Шайхонтоҳур тумани электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.     

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид