Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон» локомотив депоси навбатчиси 23 кишини алдаб 18 минг доллар олгани маълум бўлди
Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ҳақида ахборот берди.
Тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Ўзбекистон» локомотив депоси навбатчиси Ю.Б. фуқаро Ж.О.ни танишлари орқали «Ўзбекистон» локомотив депоси Жиззах филиалига ҳайдовчи вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 300 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далил билан ушланган.
Бундан ташқари, ўтказилган терговга қадар текширувда Ю.Б. 23 нафар фуқарони депонинг турли лавозимларига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 18 400 долларини қўлга киритиб, шундан 21 нафар фуқаронинг 13 300 долларини қайтармасдан келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ю.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «б», «в» бандлари ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:08 / 24.12.2025
Қишки таътил олдидан қўшимча авиа ва поезд қатновлари йўлга қўйилади
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
22:20 / 02.12.2024
«Тошкент — Хожикент» йўналишида янги тезюрар электропоезд қўйилади
18:34 / 07.10.2024