«Локомотив» Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан ўтказди
Москванинг «Локомотив» клуби яримҳимоячи Жасур Жалолиддиновни Россия Премьер-лигасининг 2020/21 йилги мавсуми учун қайдномадан ўтказди. Бу ҳақда РПЛ расмий сайти маълум қилди.
Хабар қилинишича, «темирйўлчилар» «Бунёдкор»дан ўтган футболчининг трансферидаги барча қийинчиликларни ҳал қилишган.
Аввалроқ Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Жалолиддинов шартномасини бекор қилиб кетганини хабар қилиб, трансферни текшириш кераклигини талаб қилганди.
«Бунёдкор» «Локомотив»га 18 ёшли ўзбекистонлик футболчининг трансферига оид барча ҳужжатларни юборди.
Аввалроқ москваликлар Жалолиддинов учун 1 млн еврога яқин пул тўлагани хабар қилинганди. «Бунёдкор»нинг собиқ бош директори Улуғбек Мирзаев эса ёш футболчининг 350 минг еврога трансфер қилинганини айтганди.
Мавзуга оид
12:33 / 14.07.2022
Жасур Жалолиддинов «Локомотив»га қайтди
12:20 / 08.02.2022
Жасур Жалолиддинов — «Қайрат»га ўтиши, Бердиевнинг қўнғироғи, Кападзе билан маслаҳатлашгани ва U-23 Осиё Кубоги ҳақида
09:21 / 30.08.2021
Абрамовга ишонгани, «Бунёдкор»га фойда бериш учун кетгани ва Ўзбекистонга қайтгани ҳақида. Жалолиддинов катта интервью берди
00:54 / 27.01.2021