Спорт | 12:33 / 14.07.2022
13263
1 дақиқада ўқилади

Жасур Жалолиддинов «Локомотив»га қайтди

Ярим мавсум давомида Қозоғистонда фаолият юритган Жасур Жалолиддинов яна Ўзбекистон Суперлигасига қайтди.

Фото: Tribuna.uz

Тошкентнинг «Локомотив» клуби расмий сайти Жасур Жалолиддинов жамоага қайтганини эълон қилди. Ўзбекистон олимпия жамоасининг 20 ёшли ўйинчиси мавсум бошида «Қайрат» клубига ижарага берилган эди. Клуб бош мураббийи Қурбон Бердиев қозоқ клубини тарк этгач, ўзбекистонлик футболчи ҳам ортга қайтишга қарор қилган.

Маълумот учун, Жасур Олмаота клубида 7 ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик кўрсатмаганди. 20 ёшли футболчи бунгача «Бунёдкор», «Андижон», «Локомотив» ҳамда Россиянинг «Локомотив» ва «Тамбов» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Мавзуга оид