Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда фуқарони 200 000 долларга чув туширган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2019 йилнинг 22 март куни Наманган шаҳрида 25 ёшли И.М., ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 36 ёшли Н.А.нинг ишончига кириб, унга тегишли жами 10 000 дона транспорт воситаси устига осма ғилофларга харидор топганлигини, уларни сотиб пулини 10-15 кунда беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, И.М. ҳар бир осма ғилофларни 20 АҚШ долларидан келишиб, жами 200 000 АҚШ долларига тенг бўлган осма чехолларни олиб кетиб, уларни сотиб юбориб, ваъдасини устидан чиқмасдан пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026