Жамият | 15:21 / 28.08.2020
15663
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда чарчаган ҳайдовчи ухлаб қолиб бетон симёғочга урилди ва воқеа жойида вафот этди

ЙТҲ юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 август куни соат 02:30ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани, КҲАЙ кўчасида жойлашган “Темир йўл” музейи қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган А.А. “Матиз” русумли транспорт воситасида тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб бошқарув вақтида ухлаб қолиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, бетон симёғочга урилган.

Натижада, “Матиз” автомобили ҳайдовчиси, 25 ёшли А.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси, 32 ёшли М.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид