Тошкентда пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган ҳайдовчи аниқланди
Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Жорий йилнинг 23 август куни соат 21:50да Миробод туманидаги Янги Қўйлиқ кўчасида номаълум шахс Spark русумли автомобилни бошқариш давомида йўлни пиёдалар йўлакчаси орқали кесиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойини тарк этган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 59 ёшли В.Ф. бадан шикастлари билан тиббиёт муассасасига етказилгач, шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Терговолди текширувлари давомида аниқланишича, ҳодисадан сўнг ҳайдовчи Сергели туманига йўл олган. 26 август куни автомобиль Сергели туманида топилди.
Маълум бўлишича, автомобиль ишончнома асосида 24 ёшли Э.Х.нинг тасарруфида бўлган. Аммо ЙТҲ содир бўлган вақтда машинани 24 ёшли Х.Х. бошқарган. Автомобилда йўловчи сифатида 24 ёшли Х.Х. ва Э.Х.нинг ўзи ҳам бўлган.
Мазкур факт асосида Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
07:14 / 04.09.2024
Тошкентда йўл ўртасидаги устунга бориб урилган Cobalt ёниб кетди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024