Сўнгги етти кун давомида дунёда коронавирусга чалинишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони 1,8 миллионга ортди. Июль охиридан бошлаб ҳафталик ўсиш кузатилмоқда. Бироқ нисбатан олганда, пандемия бошланганидан бери бу тенденция минимал даражага тушди – 7,5 фоиз.

Янги инфекциянинг шартли ўлим даражаси (якунийси пандемия тугагач аниқланиши мумкин) минимал даражани янгилаб, 3,4 фоизгача тушди. Аммо мутахассислар бу кўрсаткич кузда касалликнинг авж олиши ортидан яна кўтарилиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Етти кун давомида коронавирус сабабли ўтган ҳафтадаги каби қарийб 38 минг киши вафот этди. Умуман олганда, дунёда ушбу янги касаллик билан боғлиқ 832 минг ўлим ҳолати қайд этилган.

Европадаги вазият

Эпидемиянинг тарқалиш географияси ўзгариб бормоқда: ғарбий ярим шарда касалланиш камаймоқда, Шарқда эса аксинча, рақамлар кескин ўсиб бормоқда. Франция ва Испанияда жиддий ҳолатлар қайд этилди, Англия, Италия ва Туркия каби бир қатор давлатлар баҳорги кўрсаткичларга қайтди.

Францияда май ойи охиридан бери биринчи маротаба 6 мингдан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди. Етти кун давомида ҳолатлар сони бир ҳафта олдинги 9,8 фоизлик кўрсаткичдан 13 фоизга ошди ва қарийб 260 мингга етди. Ушбу воқеалар фонида расмийлар эпидемияга қарши чораларни кучайтиришмоқда. Масалан, эндиликда Парижда ниқоб тақиб юриш тартиби нафақат маълум жойларда, балки бутун шаҳар бўйлаб амал қилади.

Испанияда худди апрелда бўлгани каби ҳар куни бир хил миқдорда, яъни тахминан 3 минг 800та янги ҳолат қайд этилмоқда. Бу ҳафта вирусга чалинганлар сони 6 фоизга ортиб, қарийб 430 мингга етди.

Германияда 241 мингта, Италия ва Туркияда 264 мингтага яқин, Буюк Британияда 332 мингта ҳолат қайд этилгани ҳолда, ҳар куни мингдан ортиқ ҳолатлар аниқланиши боис кўрсаткичлар апрель-май ойларидаги каби кўриниш олди. Юқтиришнинг энг юқори даражаси