Ўзбекистон | 21:28 / 29.08.2020
8879
2 дақиқада ўқилади

Олтинкўлда халққа “балиқ эмас, қармоқ берилади”

Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 20 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросига бағишланди.

Унда туман кенгашига сайланган депутатлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Ҳудуддаги 56 та маҳаллада истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилаларга ҳар жиҳатдан кўмак бериш, “Темир дафтар”га киритиш ва уларни босқичма-босқич ҳисобдан чиқариш, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициялар жалб қилиш орқали иш ўринларини яратиш, вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар, қишлоқ хўжалиги, қурилиш каби соҳалардаги масалаларга эътибор қаратилди.

Туманда 2 минг 425 та оила ва уларнинг 10 минг 262 нафар аъзоси “Темир дафтар”га киритилган. Туман ҳокими Назиржон Ўринбоев таъбири билан айтганда, доимий даромад манбаига эга бўлишларини таъминлаш мақсадида уларга “балиқ эмас, қармоқ берилди”. Яъни юқоридаги оилаларнинг аъзоларини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига ҳамда корхона ва ташкилотларга жалб этилди. Шу кунгача хонадонларга субсидия маблағлари ажратилиб, 150 та иссиқхона қурилди. Шунингдек, 3 минг 140 бош қуён, 1 минг 204 бош наслли эчки, 130 минг бош парранда тарқатилди. 

Сессияда Олий Мажлис Сенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризмни ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Р. Алимов қатнашиб, халқни рози қилиш йўлида амалга оширилаётган ислохотларнинг туб мазмун-моҳияти хусусида фикр билдирди.

Сессия якунида ҳисобот юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда қарор лойиҳаси қабул қилинди.

Жаҳонгир Содиқжонов

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид