Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзпахта» автоматлаштирилган тизими бино ва иншоотлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига берилади
Объект “Ўзпахтасаноат” устав капиталидаги давлат улушини мутаносиб равишда баланс қийматида камайтириш ҳисобига берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг пахта хом ашёси ҳисоб-китобини юритишнинг очиқ ва шаффоф тизими барқарорлигини таъминлаш бўйича фармойиши лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзпахтасаноат” АЖни тугатиш комиссияси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг Тошкент шаҳар, Ш.Руставели, кўчаси, 8а-уй манзилида жойлашган “Ўзпахта” автоматлаштирилган тизими бино ва иншоотлари ҳамда тегишли жиҳозлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Белгиланишича, объект “Ўзпахтасаноат” АЖ устав капиталидаги давлат улушини мутаносиб равишда баланс (қолдиқ) қийматида камайтириш ҳисобига берилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Ўзпахтасаноат” АЖни тугатиш комиссияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда бино ва иншоотлар ҳамда жиҳозларнинг белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилинишини таъминлайди.
Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юкланади.
Мавзуга оид
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
14:07 / 25.07.2023
“Гуруч етишмовчилиги ва нарх ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, бизда захира етарли” — ҚХВ
20:29 / 12.11.2021
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзи нархи 4-5 баравар арзонлашганини айтди. Аммо нархлар ўтган йиллардагидан 2-3 баробар юқори
15:56 / 19.06.2021