Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қорадори-2020»: Хоразм вилоятида қатор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Айни кунларда республикада “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.
Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, асосан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ўтказиш, шунингдек тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашга йўналтирилган юқоридаги тезкор-профилактик тадбир Хоразм вилоятида ҳам кенг қамровда ўтказилмоқда.

Жумладан, Янгибозор туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган Э.Ю. ўз уйининг боғида 2 туп, Ҳазорасп туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган С.Э. ўз уйининг томорқасида 4 туп, Урганч шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган Ф.Р. ўз уйининг боғида 2 туп, Қўшкўпир туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган А.А. ўз уйининг томорқасида 5 туп ва шу туманда яшовчи, 1975 йилда туғилган О.Р. ўз уйининг томорқасида 5 туп, Хива туманида яшовчи, 1962 йилда туғилган Қ.Ж. ўз уйнинг томорқасида 2 туп “каннабис” ўсимлигини экиб, етиштириб келаётганликлари Хоразм вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан жорий ҳафта давомида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фош этилди.
“Ажал уруғи” ҳисобланувчи гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди ва уларни экиб, етиштириб келган юқоридаги шахсларнинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири сентябрь ойининг охирига қадар давом этади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
17:31 / 12.06.2026
Гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
11:40 / 08.06.2026