Жаҳон | 15:33 / 31.08.2020
5409
1 дақиқада ўқилади

Трамп шаҳарлардаги зўравонликларни фақат куч билан тўхтатиш мумкинлигини айтди

 Якшанба куни Портлендда Black Lives Matter ҳаракати аъзолари ва Трамп тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувда бир киши оғир жароҳатланди.

Фото: AP Photo/Alex Brandon

АҚШ президенти Дональд Трамп демократлар бошқарувидаги шаҳарларда ўсиб бораётган зўравонликларни фақат куч ёрдамида тўхтатиш мумкинлигини айтди.

 "Демократлар бошқараётган шаҳарлардаги юқори даражадаги жиноятчиликни тўхтатишнинг ягона йўли – бу куч!" – деб ёзди Трамп твиттерда.

 У полиция зўравонлигига қарши намойишлар бўлаётган Портленд шаҳри мэрини ушбу вазиятни юзага келтиришда айблади.

 Унинг сўзларига кўра, "Портленд аҳолиси бошқа шаҳарлар аҳолиси каби қонун ва тартиб бўлишини истайди", аммо Портленд раҳбарига ўхшаган демократ-мэрлар буни амалга ошира олмайди.

 Якшанба куни Портлендда Black Lives Matter ҳаракати аъзолари ва Трамп тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувда бир киши оғир жароҳатланди.

 Аввалроқ Портлендда намойишчилар полиция ассоциацияси биносига ўт қўйишганди.

Мавзуга оид