Йирик автомобилсозлик компаниялари пандемия сабабли 250 миллиард доллар йўқотди
Дунёнинг энг йирик автомобилсозлик компаниялари коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг биринчи ярмида умумий ҳисобда 250 млрд доллар йўқотди. Бу ҳақда Dow Jones хабар берди.
Таъкидланишича, дунёнинг энг йирик иккита автомобил компанияси Toyota Motor Corp. ва Volkswagen AG энг катта йўқотиш қайд қилган.
“Toyota 35,45 млрд доллар йўқотган, Volkswagen тушуми эса 6 ой ичида 2019 йилнинг шу давридагига нисбатан 34,14 млрд доллар камроқ бўлган. Франциянинг Renault SA компанияси тушуми 11,35 млрд долларга камайган, соф зарари эса рекорд қийматдаги 8,63 млрд долларни ташкил қилган”, дейилган хабарда.
АҚШ автомобилсозлик компаниялари ҳам пандемия ортида зарар кўрган.
Ford Motor Co., General Motors Co. ва Fiat Chrysler Automobiles NV компаниялари умумий ҳисобда 69,3 млрд доллар зарар кўрган. Бунда энг кўп йўқотиш Ford улушига тўғри келган. Tesla тушуми эса аксинча 1 млрд долларга кўпайган.
Маълум қилинишича, автомобилсозлик компаниялари биринчи ярим йилликдаги қийин вазиятга қарамай, иккинчи ярим йилликка катта умид боғлашмоқда.
“Кўплаб автомобил компаниялари учун Хитой бозори жадаллашгани ижобий сигнал ҳисобланади. Бу ерда июлда йўловчи автомобиллари савдоси йиллик ҳисобда 8,5 фоизга ўсган”, дейилган хабарда.
Мавзуга оид
22:19 / 18.10.2024
BMW автомобиллари янги кўринишда ишлаб чиқарилади
08:12 / 20.06.2024
Хитой Фарғонада йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этади
07:36 / 04.06.2024
Ўзбекистонда Хитой автомобилсозлик технопаркини ташкил этиш режалаштирилмоқда
09:40 / 22.02.2024