16:37 / 02.09.2020
9396
Реклама

Мўжиза сари 10 босқич: иккинчи босқич — саргузашт мўжизаси

Аввалроқ сўзларнинг мўжизавий хислати билан танишиб чиқишнинг биринчи услуби ҳақида сўз юритдик. The Magic жамоаси томонидан ёзилган, ғаройиб танга билан дунё бўйлаб саёҳат қилган болакайнинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилган эдик.

Шундай қилиб, саргузаштлар дунёсига шўнғишнинг иккинчи услубини тақдим этамиз.

Венецияда ўз ресторанингизни ёки Париж шаҳрида ўз бутигингизни очишни орзу қилганмисиз?

Энди ушбу орзуларингиз Тошкент шаҳрида амалга ошиши мумкин!

Эътиборингизга Magic City сайилгоҳининг лойиҳасини ҳавола қиламиз. Бу на катталар ва на болалар зерикмайдиган, ҳар бир киши саргузаштнинг мўжизасига ишонч ҳосил қила оладиган оилавий-кўнгилочар ва мўжизага тўла бўлган энг катта мажмуа.

Умумий майдони 20 гектардан ортиқ бўлган Magic City ҳудудида ноёб объектлар бунёд этилмоқда:

- балиқ ва судралиб юрувчиларнинг 100 дан ортиқ турлари, улар орасида акулалар, скатлар, саккизоёқлар, медузалар, пиранялар ва морайлар бўлган Ўрта Осиёдаги биринчи океанариум;

- Италия ва Германиядан келтирилган 40 дан ортиқ замонавий аттракционлар. Шу жумладан, Ўзбекистондаги энг катта, баландлиги 88 метрни ташкил этувчи чархпалак;

- оилавий-кўнгилочар марказ;

- умумий майдони 2 гектар бўлган йирик аквапарк;

- ҳар бир жажжи меҳмонлар орзу қилган касбларини ўзлаштириши мумкин бўлган митти мамлакат;

- Ўзбекистондаги биринчи инновацион лазерли ва 450 ўриндиқли кинотеатр;

- Рим Колизейи услубидаги амфитеатр;

- 1 км. узунликдаги темир йўл бўйлаб ҳаракатланадиган замонавий поезд;

- минораларини баландлиги 60 метрни ташкил этувчи эртак қасри;

- кўлнинг юзасида сузувчи каноэлар: уларда сайр қилаётган вақтда ташриф буюрувчилар атрофдаги гўзал манзаралардан баҳра олиш имконига эга бўлишади.

Тасаввур қилинг, осойишталик ҳукм сурувчи, дўстона муҳит дунёсида ҳар бирингиз эртаклардаги қаҳрамонларга айланяпсиз — буларнинг барчаси Magic City сайилгоҳида рўёбга чиқади!

Ҳозирги вақтда ижарага берилаётган ҳудудлар дунёнинг машҳур — Рим, Париж, Берлин, Барселона, Москва, Миср, Прага, Лондон, Венеция, Амстердам ва Вена пойтахтлари сифатида акс эттирилган. Бу ерда умумий майдони 50 дан 1000 кв.м гача бўлган дўконлар, бутиклар, кафелар, ресторанлар ва бошқа объектлар жойлашган. Улар орасида сизнинг шахсий муассасангиз ҳам бўлиши мумкин!

Ҳозирги пайтда LC Waikiki, DeFacto ва KFC каби халқаро брендлар ижарачиларимиз қаторида бўлишга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, сайилгоҳни яратишда Италиянинг Zamperla кўнгилочар компанияси, сув слайдлари ва аквапарклар ишлаб чиқарувчи Polin Waterparks турк компанияси, Sega Corporation халқаро компанияси, боулинг соҳасидаги дунёдаги етакчи QubicaAMF компанияси, Бельгиянинг Barco технология компанияси, Dome+Partners халқаро архитектура ва дизайн компанияси иштирок этмоқда.

Сайилгоҳдаги барча кўп йиллик дарахтлар сақланиб қолган, шунинг учун куннинг исталган вақтида бу ерда дам олиш қулай бўлади. Бундан ташқари, сояли хиёбонлар бизнес учун муҳим қўшимча ҳисобланади: ёйилган новдалар соясида сиз кафе ва ресторанлар учун қулай терассаларни ташкил қилишингиз мумкин.

Имконияти чекланганлар учун барча шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, шу жумладан кўзи ожизлар учун мўлжалланган йўллар ва ногиронлар аравачасида бўлганлар учун рампалар ўрнатилмоқда.

Лойиҳанинг яна бир афзаллиги – маскан атрофида ҳаракатланадиган ва сизни сайилгоҳга олиб борадиган автобус мавжудлиги. Magic City’нинг кенг ҳудуди бўйлаб гольфкарлар ташриф буюрувчиларни автотураргоҳдан сайилгоҳнинг керакли жойига олиб бориш учун айланиб юради.

Сайилгоҳ тематик ва кўнгилочар дастури мавзусининг мунтазам равишда ўзгариб туриши, умумий майдони 8 500 кв.м ни ташкил этувчи мусиқий фаввора, ҳар ҳафта охирида ташкил этиладиган мушакбозлик — буларнинг барчаси сайилгоҳга кунига 50 мингдан зиёд меҳмонларни жалб қилиш имконини беради.

Magic City — бу бизнесингиз учун қулай ҳудуд! Ҳар бир киши саёҳатлар мўжизасига ишонч ҳосил қила оладиган, жаҳонга машҳур кўчалар бўйлаб сайр қилиш ва дунё мўъжизаларини кўриш мумкин бўлган бизнес учун манфаатли жой бўлиши мумкин!

Magic City лойиҳаси The Magic компаниясига тегишли.

Ҳамкорлик ва ижарага жой олиш учун телефон: +998 71 202 77 99

Реклама ҳуқуқи асосида

Top