Ўзбекистон | 12:20 / 16.10.2020
17899
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Magic City – сизнинг бизнесингиз учун янги макон!

Фото: Magic City

Тошкентнинг қоқ марказида Марказий Осиёда тенги йўқ бўлган лойиҳа қурилмоқда. Бутун оила учун энг катта ва мўъжизавий кўнгилочар ва харид қилиш макони, катталар ҳам, болалар ҳам аниқ зерикмайдиган Magic City.

Умумий майдони 210 000 кв. метрдан ортиқ бўлган ушбу макон йилига 365 кун давомида байрам ва мўъжизага тўла  бўлади.

У ўз ичига йирик шаҳар ва мамлакатларнинг тематик кўчаларини мужассамлаштириб, ташриф буюрувчиларга Тошкентдан чиқмасдан саёҳат қилиш имкониятини беради.

Рим, Париж, Берлин, Барселона, Москва, Миср, Прага, Лондон, Венеция, Амстердам ва Вена 50 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача 40 дан ортиқ кийим-кечак, аксессуарлар, ўйинчоқлар, косметика ва парфюмерия, китоблар ва 90 дан ортиқ кафе, ресторанлар ва бошқа овқатланиш нуқталарини ўзларида бирлаштирадилар.

Энди ҳар бир ташриф буюрувчи ўзи учун унутилмас байрам уюштириши, худди дунёнинг энг машҳур шаҳарларидаги каби кўнгилочар ўйинлардан ва харидлардан завқ олиши мумкин.  Бунинг учун мўъжизавий Magic City’га ташриф буюриб, “Париж”, “Рим” ёки “Москва” каби ёзувлари бўлган кўрсаткичларни топиш керак бўлади, шунда ҳар ким Тошкентнинг энг яхши бутиклари, дўконлари, кафе ва ресторанлари бўйлаб айланиш имкониятига эга бўлади. Агар ўз дўконингизни ушбу шаҳарлардан бирида очишни орзу қилсангиз, Magic City жамоаси сизга мамнуният билан ёрдам беради ва муносиб жой топиб беради.

Ҳар куни ташриф буюрувчилар мусиқавий фаввора ва унинг атрофидаги шоудан завқланишлари, дам олиш кунлари эса қалъа фонида чиройли салютни томоша қилишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, ушбу ҳудудда ноёб икки қаватли оилавий кўнгилочар марказ барпо этилмоқда, унда 11 та аттракцион, ўйин автоматлари, болалар учун касблар мактаби, боулинг ва овқатланиш нуқталари жойлашади. Бинонинг ёнида олтита залга эга лазерли кинотеатр қурилади.

Океанариум – Ўзбекистон аҳолиси учун яна бир ноёб жой бўлиб, у ерда 100 дан ортиқ денгиз жонзотлари жойлаштирилади.

Буларнинг барчаси тахминий ташрифлар сонини айтишни имконини беради, бу кунига 50 000 дан ортиқ одамни ташкил қилади.

Лекин бунда мўъжизалар тугамайди, чунки иккинчи босқичда аттракционлар сайилгоҳи ва аквапарк қурилиб, улар янада кўп адреналин ва ёрқин ҳиссиётларни тақдим этади.

Ҳамкорлик ва ижарага оид саволлар бўйича қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид