Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда йил якунига қадар 5G тармоғини жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини йўлга қўйиш режалаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси ҳамда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Қайд этилишича, рақамлаштиришни янада ривожлантириш мақсадида қуйидаги устувор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:
а) 2020 йил якунига қадар:
- интернет тезлигини 10 фоизга, мобиль интернет тезлигини эса 22 фоизга ошириш;
- камида 700 минг кенг полосали уланиш портларини ўрнатиш ва уларнинг умумий сонини 2,8 миллионга етказиш орқали интернетга уланиш имкониятини кенгайтириш;
- республика бўйича 1 052 та мобиль алоқа базавий станцияларини ўрнатиш ва уларнинг умумий сонини 28,3 мингтага етказиш орқали мамлакатнинг аҳоли пунктларини қамраб олиш даражасини 70 фоиздан 90 фоизга ошириш;
- Тошкент шахрида мобиль интернет тармоғининг бешинчи авлодини (5G) жорий этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш;
- режалаштирилган 6 минг кмга қўшимча 1,5 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш ва уларнинг умумий узунлигини 50 минг кмга етказиш орқали телекоммуникация хизматлари сифатини яхшилаш;
- халқ таълими муассасаларининг 70 фоизини ҳамда мактабгача таълим ва соғлиқни саклаш муассасаларининг 100 фоизини юқори тезликдаги интернетга улаш;
- “Ўзбектелеком” АК маълумотлар сақлаш ва қайта ишлаш марказининг (маълумотлар маркази) сиғимини 5 бараварга кенгайтириш (5 Петабайтгача);
- дастурлаш, график дизайн, электрон тижорат асослари бўйича ёшларни ўқитиш учун барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича ўқув марказларини очиш;
- олий таълим ва халқ таълими муассасаларининг интернет ресурсларига бепул кириш имкониятини яратиш (14 та таълим ресурси);
- электрон ваучер ва кэш-бэк хизмати тизимини ривожлантириш орқали электрон тижоратни такомиллаштириш;
- электрон тижорат соҳасида қонун ҳужжатлари, статистик ҳисоб ва солиқ тизимини такомиллаштириш;
- электрон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимларини, жумладан “Ягона электрон тиббий карта”, “Поликлиника” ва “Лаборатория” тизимларини, COVID-19 коронавирусини юқтирган шахсларни рўйхатга олиш маълумотлар базасини ҳамда карантин даврида ҳаракатланиш учун рухсат бериш тизимини жорий этиш;
- ўқув ахборот тизимлари ва дастурий таъминот маҳсулотларини, шу жумладан, мактаблар учун электрон кундалик ва журнал тизимини, таълим муассасаларига кириш учун ҳужжатларни онлайн қабул қилиш (”Абитуриент”) тизимини ҳамда олий ўқув юртларида масофавий таълим платформасини жорий этиш;
- ягона интерактив давлат хизматлари порталини модернизация қилиш ва унинг мобиль иловасини ижтимоий ҳимоя, нотариал фаолият, ҳужжатларни расмийлаштириш, тўловларни амалга ошириш ва бошқаларга доир камида 50 та янги электрон хизматларни жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш;
- электрон хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида электрон ҳукумат фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизимини модернизациялаш;
- “Электрон лицензиялаш” тизимини модернизациялаш, лицензия ва рухсатномалар турларининг камида ярмини электрон шаклга ўтказиш;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган электрон ҳукумат ахборот тизимини жорий этиш;
- ошкент шахридаги IТ-Парк ижтимоий инфратузилма объектларини ҳамда Ал-Хоразмий номидаги ихтисослашган IТ-мактаб ҳудудида ва вилоятларда (Наманган, Бухоро, Самарқанд, Урганч, Нукус, Гулистон шаҳарларида) унинг филиалларини қуриш;
- жамоавий молиялаштиришни (краудфандинг) ташкил этишга қаратилган инвестиция платформаларидан фойдаланган ҳолда стартап-лойиҳаларни молиялаштиришнинг альтернатив механизмларини жорий этиш;
- IT-парк резидентларининг лойиҳаларини хорижда тарғиб қилиш мақсадида АҚШда IT-Парк ваколатхонасини очиш;
- интернет-дўконлар билан ишлаш ва ўз маҳсулотларини ташқи савдо майдончаларида реклама қилиш бўйича тадбиркорларни онлайн ўқитиш учун платформа яратиш;
- юридик аҳамиятга эга бўлган электрон ҳужжатларни ҳисобга олиш ва етказиб бериш давлат ахборот тизимини жорий этиш.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 2020 йил якунигача АКТ хизматлари ҳажмини 8 фоизга ва дастурий маҳсулотлар ҳажмини 20 фоизга ошириб, АКТ хизматлари экспортини 172 миллион долларга, жумладан, дастурий маҳсулот экспортини 20 миллион долларга оширишга имкон беради.
б) Ўрта муддатли чора-тадбирлар ва бошланган таркибий ислоҳотларни давом эттириш:
- тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда махаллий уяли алоқа операторларининг давлат активларини босқичма-боскич сотиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- минтақавий ва халқаро маълумот ўтказиш тармоқларининг вилоят марказига ўтказиш имкониятини 400 Гбит/с гача (2 баравар) ва вилоят марказидан туман марказигача 60 Гбит/с га (1,5 баравар) ошириш;
- халқаро алоқа каналларининг ўтказиш имкониятини 3000 Гбит/с гача (2,5 баравар) ошириш орқали халқаро коммуникация марказларини кенгайтириш;
- қишлоқ жойларда қўшимча 2,2 мингта базавий станцияларни ўрнатиш ва уларнинг умумий сонини 30,5 мингтага етказиш орқали уяли алоқа сифатини яхшилаш;
- республиканинг барча ижтимоий муассасалари, қишлоқ ва маҳаллаларини юкори тезликдаги интернет тармоғига улаш бўйича ишларни якунлаш;
- сиғими 100 Петабайт бўлган иккита янги корпоратив маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказларини ва 20 Петабайт сиғимига эга бўлган электрон ҳукумат марказларини қуриш;
- давлат божлари ва йиғимларини камида ярмини электрон тўлов шаклига ўтказиш ҳисобига электрон ҳукуматнинг ягона биллинг тизимини модернизациялаш;
- республиканинг бошқа минтақаларида (Жиззах, Қарши, Навоий ва Термиз) IТ-Парк фаолиятини кенгайтириш ва 10 та олий ўқув юртида стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш марказларини яратиш;
- “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг электрон савдо майдончаси учун ахборот тизимини яратиш ва уни хорижий интернет платформалари билан интеграциялаш.
Мавзуга оид
19:02 / 01.05.2026
Ўзбекистон сунъий интеллект даврига киряпти: президент қандай вазифаларни қўйди?
09:12 / 19.03.2026
Ҳиндистон Ўзбекистонда 5G тармоғини жорий этишни таклиф қилди
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
21:59 / 20.01.2026