Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторлари ўқувчиларнинг онлайн таълим олишини назорат қилади – Вазирлик
Уйда онлайн таълим олаётган ўқувчилар давомати ҳамда бошқа бир қанча жараёнлар назоратини олиб бориш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги олдига ҳам қатор вазифалар қўйилган. Вазирлик матбуот котиби Саодат Боймирзаева шу ҳақдаги саволга жавоб берди.
«Уйда онлайн таълим олаётган ўқувчилар давомати ҳамда бошқа бир қанча жараёнлар назоратини олиб бориш бўйича вазирлик олдига ҳам қатор вазифалар қўйилган. Бунда вазирлик Ёшлар ишлари агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари билан биргаликда доимий ҳамкорлик олиб боради.
Келтириб ўтилган масъуллар томонидан олиб бориладиган зарур чоралар қуйидагилардан иборат:
- умумий ўрта таълим мактабларидан олинган маълумотлар асосида онлайн тарзда уйда таълим олаётган ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда уларнинг онлайн дарсларда мунтазам иштирок этишини ўрганади;
- ўқувчилар давоматини ўрганиш жараёнида уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказади. Бундан мақсад ўқувчиларнинг дарс машғулотларини ўзлаштириши, руҳиятида содир бўлаётган ўзгаришларни ўрганади. Шунингдек, бола руҳиятида ўзгаришлар аниқланган тақдирда, ҳамкор ташкилотлар билан тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
- ўқувчиларнинг кунлик давомати бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатади;
- карантинга олинган оилаларда тарбияланаётган мактаб ёшидаги болалар тўғрисидаги маълумотларни мактаб раҳбариятига тақдим этиб боради.
«Энг асосийси шуки, фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторлари онлайн тарзда уйда таълим олаётган ўқувчиларнинг таълим олишларини қатъий назоратга олади ҳамда ўз ҳудудида «Давомат тадбирлари» ташкил этиб борилади», деди вазирлик вакили.
Мавзуга оид
14:21 / 23.01.2023
Ўзбекистондаги 700 дан ошиқ мактабда 3-чорак онлайн шаклда давом эттирилмоқда
21:18 / 22.01.2023
Ҳудудларда 3-чорак онлайн бошланадиган мактаблар рўйхати эълон қилинди. Сўнгги маълумотлар
00:13 / 17.01.2023
III чорак онлайн бошланиши мумкин, ҳудудларда қишки таътил яна узайтирилмоқда
15:21 / 04.11.2022