Манба: Мессининг отаси «Барселона» билан келиша олмади
«Барселона»нинг аргентиналик форварди Лионель Мессининг отаси ва агенти Хорхе Месси каталонияликлар клуби президенти Хосеп Бартомеу билан учрашув ўтказган.

«Барселона»нинг аргентиналик форварди Лионель Мессининг отаси ва агенти Хорхе Месси каталонияликлар клуби президенти Хосеп Бартомеу билан учрашув ўтказган.
Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, томонлар муросага кела олишмаган. Клуб раҳбарияти 33 ёшли аргентиналик футболчининг шартномасида кўрсатилган 700 млн евро миқдоридаги товон пулини камайтирмаслигини билдирган.
Sport.es хабарига кўра, Бартомеу Мессининг оила аъзоларини футболчи қолишига кўндиришга ҳаракат қилган ва икки йиллик шартнома таклиф қилган. Ўз навбатида Мессининг отаси ўғлининг кетиши бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилган. Якунда музокаралар натижасиз тугаган.
Учрашувда Бартомеудан ташқари «Барселона» менежери Хавьер Бордас ҳам қатнашган. Хорхе Мессига эса ўғли Родриго ва ҳуқуқшунос Хорхе Пекур ҳамроҳлик қилган.
Хорхе Месси бугун ўғлининг клубдан кетиши бўйича музокараларни бошлаш учун Аргентинадан Барселонага учиб келди.
У аэропортда журналистларга ўғли энди жамоада қолиши қийинлигини айтган.
«Леони қолдириш қийин бўлади. Жуда қийин. Мен ҳеч ким билан гаплашмадим [Мессининг қайсидир клубга ўтиши бўйича]. «Манчестер Сити» ҳақида ҳеч нарсадан хабарим йўқ», деган Хорхе Месси.
Месси «Барселона»дан шартномадаги махсус банддан фойдаланган ҳолда эркин агент сифатида «Манчестер Сити»га кетишни истамоқда. Бу бандга кўра, футболчи исталган мавсум охирида шартномани бир томонлама бекор қилиб, клубни тарк этиши мумкинлиги белгиланган. Каталонияликлар клуби раҳбарияти бу банддан фойдаланиш муддати ўтгани, у клубни 10 июнгача огоҳлантириши керак бўлганини айтмоқда. 33 ёшли форвард кетиши учун унинг шартномасида кўрсатилган 700 миллион евро тўланиши ёки у бир йил давомида ойлик олмасдан ва майдонга тушмасдан, клуб аъзоси бўлиб қолиши ҳамда 2021 йилда шартномаси муддати якунлангач эркин агент сифатида клубдан кетиши мумкин бўлади.
Месси кўк-анорранглилар клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда у клуб учун барча турнирлар доирасида 44 ўйинда майдонга тушиб, 31 гол урди ва 26 голга узатма берди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди
Ўзбекистон | 08:54
-
Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон | 08:32
-
Россиядаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
Жаҳон | 08:20
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
Мавзуга оид

10:13 / 16.04.2025
«Барса»да йилнинг энг ёмон ўйини, «ПСЖ» ҳам зўрға яримфиналга чиқди

12:08 / 13.04.2025
«Сити»да суперкамбэк, «Барса» нурсиз ўйинида ҳам ғалаба қозонди. Кун ўйинлари

02:04 / 10.04.2025
«Барселона» «Боруссия»га 4 та гол урди, «ПСЖ»да ҳам ишончли ғалаба

12:41 / 06.04.2025