Италия: «Ювентус» ЕЧЛ сари қадам ташлади

Италияда финишда икки асосий масала ҳам долзарб — скудетто учун пойга ва Чемпионлар лигасига сўнгги йўлланма учун кураш.

Италия А Серияси, 37-тур
«Интер» – «Лацио» 2:2
Голлар: Биссек 45+2, Дюмрфрис 79 – Педро 72, 90.
«Интер»: Зоммер. Ачерби. Бастони (Зелински, 90). Биссек. Чалхонўғли (Залевски, 90). Мхитарян (Арнаутович, 90). Барелла. Димарко (Карлос Аугусту, 68). Дюмфрис. Тюрам. Торимий (Корреа, 56).
«Лацио»: Мандас. Романиоли. Хила (Жиго, 90). Нуну Тавареш (Ҳюсай, 65). Марушич. Ровелла. Гендузи. Весино. Диа. Исаксен (Педро, 53). Кастелянос
Огоҳлантиришлар: Чалхонўғли, 38 – Кастелянос, 45. Хила, 61. Романиоли, 79

«Парма» – «Наполи» 0:0
«Парма»: Судзуки. Чиркати. Леони (Айно, 63). Балог. Кейта. Зом. Эрнани (Бернабе, 76). Валери (Левик, 85). Дел Прато. Бонни (Ондрейка, 85). Пелегрино (Джурич, 85)
«Наполи»: Мерет. Ррахмани. Оливера. Спинаццола (Маццокки, 86). Ди Лоренцо. Гилмор (Биллинг, 69). Замбо Ангисса. Мактоминай. Политано (Симеоне, 80). Лукаку (Нгонге, 80). Распадори (Нерес, 69)
Огоҳлантиришлар: Дел Прато, 70 – Ди Лоренцо, 73. Маццокки, 90

«Наполи» ўтган турда ўз уйида «Женоа» билан дуранг ўйнаб қўйганида Антонио Конте жамоасига руҳий босим элементи сифатида кўрилганди. Бир очколик устунлик — жуда кичик, «Парма» эса «Интер»нинг собиқ футболчиси Кристиан Киву бошқарувга келганидан буён нафақат инқироздан чиқа олди — балки фаворитлар учун даҳшатли рақиба айланди. Баҳорда «салибчилар» «Интер» (2:2), «Ювентус» (1:0) ва «Лацио» (2:2) каби рақиблардан очко ололди.

«Наполи»га ҳам ўйин осон кечмади. Бир томондан, Замбо-Ангиссанинг зарбасидан кейин «Парма»ни устун қутқариб қолди. Бошқа томондан — Мерет ҳам жанубликларни муқаррар голдан қутқаришига тўғри келди. Бу вақтда эса Миландаги ўйинда «Интер» ҳам гол ўтказиб юбориши мумкин эди, аммо биринчи бўлим охирида Зоммер яккама-якка вазиятга чиқиб келган Исаксенни тўхтатди. Арбитр томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса жароҳатланган Лаутаро Мартинес йўқлигида ҳимоячи Биссек ҳужумда ўзини кўрсатиб, ҳисобни очди.

«Наполи»нинг зарбалари эса дарвоза тўрига борай демасди. Гоҳ Политанонинг зарбасидан кейин тўп тўсинга борди, гоҳ мезбонлар дарвозабони Мактоминайнинг хавфли зарбасини бартараф этди. Пармадаги ўйинда таблодаги ноллар ўзгармай турганида Миланда ҳақиқий драма кузатилди. Нерадзурриларнинг собиқ футболчиси Весино мезбонлар жарима майдонида ваҳима юзага келтирди ва «Лацио» Педронинг зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди. Аммо саккиз дақиқа ўтиб Ҳоқон Чалхонўғлининг жарима зарбасидан узатган тўпни Дюмфрис дарвоза тўрига йўллади.