Англия: омадли «Нюкасл» ва рекордчи Салоҳ

«Фулҳэм» – «Манчестер Сити» 0:2
Голлар: Гундўған (21), Ҳоланд (72 пен). 
«Фулҳэм»: Лено, Андерсен, Куэнка, Робинсон, Тете, Кэрни (Сессенон 74), Лукич (Берге 86), Перейра (Смит-Роу 62), Уилсон (Ивоби 61), Траоре (Кинг 74), Хименес
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Рубен Диаш, Аканжи, Гвардиол, Матеус Нунес, Гонсалес, Гундўған (Де Брюйне 85), Мармуш (Фоден 82), Доку (Савио 74), Бернарду Силва, Ҳоланд (Эчеверри 85)

«Манчестер Сити» охирги тургача ҳам ЕЧЛ йўлланмасини ҳал қилмаганди, аммо ўзи учун қулай рақиб бўлган «Фулҳэм»га қарши сафар учрашувида осон ғалабага эришилди. Гундўған шубҳасиз ўйин қаҳрамони бўлди. Биринчидан, Илкай қайчи услубидаги зарбаси билан ҳисобни очди. Иккинчидан, иккинчи бўлимда Ҳоланд аниқ ижро этган пеналтини айнан у ишлаганди ва шундан кейин ўйин масаласи ҳал бўлди. Хосеп Гвардиола жамоаси мавсумни учинчи ўринда якунлади ва кейинги мавсум Чемпионлар лигасида ўйнайдиган бўлди. «Крэйвен Коттеж»даги ўйин эса АПЛ тарихида бошланғич таркибларда бирорта инглиз футболчиси бўлмаган учинчи ўйин сифатида ажралиб турди.

«Ноттингҳэм Форест» – «Челси» 0:1
Гол: Колвилл (50).
«Ноттингҳэм Форест»: Селс, Мурило, Миленкович, Уилямс, Айна (Жота Силва 83), Сангаре (Ҳадсон-Одои 57), Андерсон, Домингес (Йейтс 68), Гиббс-Уайт, Вуд, Эланга
«Челси»: Санчес, Адарабиойо, Колвилл, Кукуреля, Жеймс, Фернандес, Кайседо, Палмер, Санчо (Лавиа 61), Мадуэке (Дюсбери-Ҳолл 86), Педру Нету (Гюсто 78)
Огоҳлантиришлар: Андерсон 32, Айна 79 – Кайседо 56, Адарабиойо 79

Асосий еврокубокка қайтишни мақсад қилган «Челси»ни эса сўнгги турда максимал даражада мотивацияга эга рақиб кутаётганди. «Ноттингҳэм» мавсумнинг катта қисмида турнир жадвалининг учинчи ўрнида борди ва охирги тур олдидан ҳам Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи бешинчи ўриндан умид узмаганди. Аммо кўклар жамоаси иккинчи бўлим бошидаги бурчак зарбасидан кейин тарози палласини ўз томонига оғдирди, ҳужумнинг иккинчи темпида Педру Нету бўш бурчак қаршисида турган Колвиллга тўпни етказиб берди. Ўйинга арбитр томонидан қўшиб берилган дақиқаларда «ўрмончилар» дарвозабони Селс голли узатма муаллифи бўлиши мумкин эди, аммо мезбонларнинг энг яхши тўпурари Крис Вуд қулай позицияда туриб аниқ зарба беролмади. Янги зеландиялик ҳужумчи вазиятдан фойдаланганида, «Ноттингҳэм» Европа Лигаси иштирокчисига айланган бўларди, аммо энди Конференциялар лигаси билан кифояланишга тўғри келади. Энцо Мареска эса олқишларга сазовор: АПЛ тажрибасига эга бўлмаган ҳолдаги илк мавсумида у жамоа билан анча яхши натижа кўрсатди, ҳолбуки бу жамоа турнир тарихидаги энг ёш ўртача таркибдаги жамоадир (24 ёшу 36 кун).