Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ниқобли босқинчилар хонадонга бостириб кириб, 127 минг долларни ўғирлаб кетди
Жорий йилнинг 27 август куни тахминан соат 00.30да Олмазор туманида бир неча киши юзларини ниқоб билан беркитган ҳолда очиқ қолган уйга киришган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, сўнг улар уй эгаларини ўткир буюм билан қўрқитиб, у ердан 127.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми (“Босқинчилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан кўрилган чоралар давомида гумонланувчилар – 38 ёшли муқаддам судланган Шуҳрат Н., 24 ёшли муқаддам судланган Эргаш У., 31 ёшли Шонурмуҳаммад Ш., 27 ёшли муқаддам судланган Сардор С. қўлга олинди. 22 ёшли муқаддам судланган Комилжон У.ни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.
Тергов ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:03 / 13.06.2025
Кўр-кўрона тергов ва прокурорнинг ёлғони: Олмазорда аёл камида 80 кундан бери асоссиз ҳибсда ўтирибди
19:49 / 19.05.2025
«Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча вақтинча ёпилади
21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди
08:44 / 08.04.2025