Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда банкка бостириб кириб, пул талаб қилган шахс қўлга олинди
Самарқанд шаҳридаги банклардан бирига ниқобли шахс қора сумка кўтарган ҳолда кириб борган. У ўзида портловчи модда борлигини айтиб, банк ходимларини қўрқитган. Сўнгра ойналарни синдириб, пул талаб қилган.
Самарқандда банкни ўмармоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қўриқлаш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 13 июл куни Самарқанд шаҳридаги банклардан бирида содир бўлган. Банкка қишки кийимда, юзини ниқоб билан яширган ва қора сумка кўтарган шахс кириб келган. У ўзида портловчи модда борлигини айтиб, банк ходимларини қўрқитган. Сўнгра ойналарни синдириб, пул талаб қилган.
Келиб тушган ташвиш хабари асосида воқеа жойига қўриқлаш хизмати ходимлари етиб борган. Улар ниқобли шахс билан хавфсиз масофадан туриб, мулоқот қилишган. Музокаралардан сўнг босқинчи ўз хоҳиши билан таслим бўлган ва қўлга олинган. Ҳодиса оқибатида фуқароларга зарар етмагани билдирилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
14:36 / 25.06.2026
Самарқанд вилояти ҳокими ўқитувчиларни кўча назоратчисига айлантиришни буюрди
10:53 / 20.04.2026
Шавкат Мирзиёев: Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин
11:22 / 10.04.2026
Самарқандда 8 йиллик “муаммоли уй”: қурувчи қамалди, одамлар мўъжиза кутишда давом этмоқда
11:40 / 17.11.2025