Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вадим Абрамов: «Иккинчи голни пенальтидан киритган бўлсак-да, ҳақли ғалабага эришдик»
Ўзбекистон ва Тожикистон (2:1) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин миллий жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
«Ўйинимиз ёмон чиқмади деб ўйлайман. Учрашувда бир қатор ёш футболчиларни синовдан ўтказдик. Шундай экан, ўйин маълум маънода фойдали бўлди дейишим мумкин. Учрашувдаги иккинчи голни пенальтидан киритган бўлсак-да, ҳақли ғалабага эришдик. Ўйиндаги устунлик ҳам биз томонда эди», - дея гап бошлади Вадим Карленович.
- Бугунги таркибдан қайси футболчини расмий ўйинларда тушира олган бўлардингиз?
- Бу таркибдан исталган футболчи миллий жамоада ўйнаб кета олиши мумкин. Биз уларга имконият бердик, буёғи уларнинг ўзига боғлиқ. Тожикистон миллий жамоаси ФИФА рейтингида 126-ўринда бўлса-да, рақибмиз анча қизиқарли жамоа эканлигини кўрсатди. Шу боис уларни менсимай ўйнаш нотўғри бўларди. Шундай экан, Тожикистон билан ўйинимиз том маънода бошқача ўйин бўлди. Масалан, Германия Нидерландия билан қандай ўйинда учрашишидан қатъи назар, улар принципиал рақиб саналади. Бизни ҳам шундай деса бўлади. Балки шунинг учундир ўйин икки томон учун ҳам қийин ўтди. Таркибда туширилган футболчилардан ҳаммаси бўлмаса-да, айримлари кейинги баҳсларимизда жамоани кучайтира олиши мумкин. Жамоавий ўйин кўрсата олмаганимиз сабаби, йиғилганимизга ҳали энди 4 кун бўлганди. Ҳозирги таркибдаги барча футболчилардан умидим катта.
- Аввал қўл остингиздаги жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этишарди. Охирги пайтларда эса «Бунёдкор» ҳам, Ўзбекистон ҳам ҳимоявий ўйин намойиш этаётгандек?
- Миллий жамоа қарийб бир йилдан буён ўйнамаган бўлса сиз нимага асосланиб бундай савол бераяпсиз? Бугунги ўйин назарда тутилаяптими ёки бошқами? Жамоалар рақиби қай даража имконият берганига қараб, ўйин намойиш этади. Биздан ҳозирги вазиятда ҳужумкор ўйин кутиш нотўғри. 3-4 кунда ҳужумкор ўйинни йўлга қўйиш учун сеҳргар бўлиш керак. Мен эса сеҳргар эмасман. Шунга қарамай, ҳимоявий ўйин намойиш этдик деб ҳисобламайман. Ҳозир натижа муҳимроқ эди.
- Октябрь ойида миллий жамоанинг ўйини режалаштирилганми?
- Ҳа, октябрь ойида ҳам йиғин ўтказамиз. Сентябрь ойидаги Эрон билан ўртоқлик учрашувмиз ҳам октябрь ойига кўчирилган. Шунингдек, БАА миллий жамоаси билан ҳам келишувга эришдик. Октябрь ойида уларга қарши майдонга тушамиз. ФИФАнинг икки расмий санасида Эрон ва БААга қарши ўйин ўтказамиз. Легионерларнинг келиши ўша пайтдаги халқаро рейсларнинг қай даража амалга ошишига боғлиқ. БААга учиш учун рейслар очилган. Бу борада муаммо бўлмайди деб умид қилман. Ҳозирда барча легионерларимиз билан алоқада бўлиб турибмиз.
Эрон ва БАА билан ўйнаб бўлганимиздан кейин ноябрь ойида ҳам бизда иккита учрашув ўтказиш имкони бўлади. Ушбу саналар учун ҳам рақиб топиб, ўйнаймиз.
Мавзуга оид
17:32 / 28.07.2023
«Испанияда аниқ ўйнаб кетарди». Абрамов Файзуллаев Россия чемпионатига ўтаётгани ҳақида
17:41 / 11.08.2022
«Самарқанд – кучлироқ жамоага муносиб». Абрамов «Динамо»ни қандай қилиб Суперлигада олиб қолмоқчи?
13:34 / 09.08.2022
Вадим Абрамов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинланди
12:13 / 16.11.2021