Жамият | 13:00 / 04.09.2020
9165
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Havas дискаунтерлар тармоғининг 70-дўкони: қулай ва самарали харид қилиш энди янада осонроқ

Havas 70 дўконини ишга туширди ва истеъмолчиларни ҳамёнбоп нархлар ҳамда қулайлик билан шод этишни давом эттирмоқда. 

Шахсий вақт ва қулайликни қадрига борувчи замонавий мегаполис яшовчисига керакли маҳсулотларни тез, қулай ва ҳамёнбоп нархларда харид қилиш имконияти мавжуд бўлган дўконни топиш жуда муҳимдир. 

Бугун дискаунтерлар сони 70тага етди. Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятининг кўпчилик аҳолисига маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда ва қулай шарт-шароитда харид қилиш учун уйдан узоқлашиш шарт эмас. Havas дискаунтерларида нафақат маблағингизни тежаш, балки харидларни хавфсиз амалга ошириш имкониятини беради. 

Самарали харидлар

Havas юмшоқ дискаунтерлар турига киради ва ўзида арзон нарх ҳамда қулайликни мужассам этган. Агар ишонмасангиз ўзга дўконларга ташриф буюринг ва Havas даги нархлар билан таққосланг. 

Havas дискаунтерларида логистика бўлими аъло йўлга қўйилганлиги сабабли пештахталардаги барча маҳсулотлар доимо барра. 

Ишчилар штатини оптимизациялаштириш, дистрибьюторлар билан тўғридан-тўғри иш олиб бориш, бино ижараси тўловлари ҳамда логистик харажатларни камайтириш маҳсулотлар нархини анчагина пасайтириш имконини беради. 

Вақтингизни тежанг

Havas дискаунтерлари яшаш жойларига максимал даражада яқин жойлашган. Айнан шу сабабли дискаунтеримиз халқимиз орасида “уй яқинидаги дўкон” номига сазовор бўлган. Харид қилиш жараёнини қулайлаштиришда авваламбор тўғри мерчандайзинг муҳим ўрин эгаллайди. Бу дегани, пештахталардаги маҳсулотлар шундай жойлаштирилганки, Сиз уларни ҳеч бир қийинчиликсиз, бир зумда топа оласиз. 

Истеъмолчиларимиз соғлигини ўйлаб...

Пандемия билан боғлиқ ҳозирги қийин вазиятда кўпчилик аҳоли ўз соғлигини хатарга қўймаган ҳолда харидларни хавфсиз амалга оширишни орзу қилади. Havas дискаунтерларида ҳам бу имконият албатта мавжуд. Havas дўконлари барча санитар нормаларга ва талабларга тўлиқ жавоб беради. Дискаунтерларга киришда махсус ходим харидорлар ҳароратини контактсиз термометр ёрдамида ўлчайди ва қулларини антисептик воситаси ёрдамида зарарсизлантиради. 

Бундан ташқари харидорлар ижтимой масофани сақлаш қоидаларига риоя қилишлари учун тегишли белгилар жорий қилинган. Алоҳида айтиш лозимки, дискаунтерлар ходимларининг ҳарорати кун давомида бир неча марта ўлчанади, дўкон ҳудуди эса дезинфекция қилинади.

Havas дискаунтерлар тармоғи қисқа вақтда сезиларли даражада ривожланди. Бу эса Havasнинг халқимиз ишончини қозониб, ҳурматига сазовор бўлганидан даракдир.

Havas дискаунтерлар тармоғи харид қилиш жараёнини янада қулайрок қилиш ва ҳар бир истеъмолчи талабини қондиришга ҳаракат қилади. 

Келажакда Havas нафақат дўконлар сонини кўпайтириш, балки ўзининг меҳмондўстлиги ва очиқкўнгиллиги билан кенг танилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 

Янги филиал манзили: 

Call-маркази: (+998) 71 205-95-95

Саҳифа: havasfood.uz

Facebook: fb.com/havasuz

Instagram: @havasuz

Telegram kanal: t.me/havasuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид