Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Lacetti’ни тегишли ҳужжатларсиз бошқарган 18 ёшли йигит она-боланинг умрига зомин бўлди
ЙТҲ факти асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.
2020 йил 4 сентябрь куни тахминан соат 11:00да Шайхонтоҳур тумани Шофайз кўчасида бошқа шахсга тегишли бўлган Lacetti русумли автомобилни тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 18 ёшли Бекзод Ю. икки нафар пиёдаларни уриб юборган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, сўнг у бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши ҳаракат йўлига ўтиб 51 ёшли Маъруфжон К. бошқарувидаги Spark русумли автомобилга бориб урилган.
ЙТҲ натижасида пиёдалар – 22 ёшли Н.М. ва унинг икки ёшли қизи Н.К. бадан шикастларидан воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Автомобиль ҳайдовчилари шифохонага етказилган.


ЙТҲ факти асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026