Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни кўчириш имтиҳонида қатнаша олмаган Ўзбекистондаги талабалар учун қўшимча тестлар ўтказилади
Тестлар 7 сентябрь куни соат 10:00да бошланади.
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишини республика ОТМларига кўчириш учун рўйхатдан ўтган (ариза берган) ва 2020 йил 5-6 сентябрь кунлари узрли сабабларга кўра онлайн тест синовларида иштирок эта олмаган талабалар учун онлайн тест синовлари ўтказилади.
Онлайн тест топширадиган мазкур талабалар ҳудудий жойлашуви бўйича белгиланган жойлардан тест синовларида қатнашиши мумкин, деб маълум қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Тестлар 7 сентябрь куни соат 10:00да бошланади. Тест ўтказиладиган жой(бино)га соат 9:00да етиб бориш лозим.
Хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш учун рўйхатдан ўтган талабалар учун онлайн тест синовлари ўтказиладиган жойлар:
- Андижон давлат университети – Университет Хорижий тиллар факультети спорт зали биноси. Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй.
- Бухоро муҳандислик-технология институти – Институт ахборот ресурс маркази. Манзил: Бухоро шаҳар, Қаюм Муртазоев кўчаси, 15-уй.
- Фарғона давлат университети – Университет ахборот ресурс маркази 1-қавати. Манзил: Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси, 19-уй.
- Жиззах политехника институти – Институт бош биноси спорт зали ва ахборот ресурс маркази. Манзил: Жиззах шаҳар, И.Каримов шох кўчаси 4-уй.
- Наманган мухандислик– қурилиш институти – НамМҚИ қошидаги Дўстлик академик лицей спорт зали. Манзил: Наманган шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 12-уй.
- Навоий давлат педагогика институти – Институт бош ўқув бино фойеси. Манзил: Навоий шаҳар, Ибн Сино кўчаси, 45 –уй.
- Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти – Институт спорт зали. Манзил: Қарши шаҳар, Мустақиллик кўчаси, 225-уй.
- Қорақалпоқ давлат университети – Университет бош ўқув бино фойеси. Манзил: Нукус шаҳар, Академик Чарджао Абдиров кўчаси, 1-уй.
- Самарқанд давлат чет тиллар институти – Институт бош биноси. Манзил: Самарқанд шаҳар, Бўстонсарой кўчаси, 93-уй.
- Гулистон давлат университети – Университет ахборот ресурс маркази. Манзил: Гулистон шаҳар, 4-мавзе, Бош бино, АРМ.
- Термиз давлат университети – Университет спорт зали. Манзил: Термиз шаҳар, Баркамол Авлод кўчаси, 43.
- Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – Университет ахборот ресурс маркази. Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй.
- Урганч давлат университети – Университет спорт зали. Манзил: Урганч шаҳар, Ҳамид Олимжон кўчаси, 14-уй.
Маълумот учун, белгиланган муддатларда ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтган, аммо хориждан етиб кела олмагани сабабли 5-6 сентябрь кунлари ўтказилган синовларда қатнаша олмаган талабалар учун октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида имтиҳонлар ўтказилади.
Мавзуга оид
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
14:49 / 10.01.2026
Баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш аризалари 10 январдан қабул қилинади
09:36 / 01.12.2025
Қишки ўқишни кўчириш: талабалардан ариза қабул қилиш 20 декабрдан бошланади
20:55 / 29.08.2025