Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқда марихуана қовураётган фуқаролар ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, 34 ёшли Х.А. ва 25 ёшли Б.У. “Заря” уюшмаси 3-кўчасида жойлашган Б.У.га тегишли далаҳовлида 675 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қозонда қовураётганликлари аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бундан ташқари қозон олдидан 1 кг. 251 гр. “марихуана” гиёҳвандлик воситаси топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган. Б.У. ва Х.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:09 / 11.06.2026
Жиноят кодексига аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар боби киритилади
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
23:36 / 29.04.2026