Ўзбекистон | 12:14 / 07.09.2020
7349
1 дақиқада ўқилади

Сохта сертификатлар орқали ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентлар фош этилди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1- ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маҳкама хабарига кўра, унда 3 нафар фуқаро тест синовлари мажмуасига чет тили фани киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва сертификатнинг муайян даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилганлигидан фойдаланиш мақсадида, www.abitur.dtm.uz сайти орқали чет эл ваколатли хайрия органининг Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ташкилоти сертификатини қалбакилаштириб, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга ҳужжат топширганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан С.А., Ф.Ю. ва Х.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура тақдим этган маълумотда.

Мавзуга оид