Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия оммавий ахборот воситалари Хитойдан сўроқ қилинган мухбирларини олиб чиқди
Австралиянинг ABC телекомпанияси ўз мухбирини Хитой давлат хавфсизлик вазирлиги ходимлари томонидан сўроқ қилингандан кейин Пекиндан чақиртириб олди. Худди шу сабабга кўра Australian Financial Review (AFR) ўз мухбирини ортга чақиртирган.
AFR маълумотларига кўра, журналистларнинг уйига бир вақтда - яримтундан кейин Хитой давлат хавфсизлик вазирлиги зобитлари келиб, уларга ўтган ой ҳибсга олинган хитойлик таниқли телебошловчи Чэн Лэй иши бўйича терговга қизиқиш билдираётганларини маълум қилишган. Таъкидланишича, Чэн Лэй Австралия фуқаролигига эга.
Журналистлар сўроқ қилингандан кейин Австралиянинг Пекиндаги элчихонаси ва Шанҳайдаги бош консуллигида қолишган. Дипломатлар уларнинг Австралияга ҳеч қандай тўсиқларсиз қайтишлари бўйича Хитой расмий идоралари билан музокаралар олиб боришган. 8 сентябрда журналистлар Сиднейга қайтган.
Хитойнинг CGTN телекомпанияси бошловчиси Чэн Лэй 3 ҳафтача олдин ҳибсга олинган. Айни вақтда бунинг сабаби номаълум. Жорий йил бошидан бери Хитойда Австралиянинг бир неча фуқароси ҳибсга олиниб, қатъий жазоларга тортилган.
Охирги вақтда Хитой ва Австралия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашиб бораётгани сабабли, июль ойида Австралия ҳукумати ўз фуқароларини Хитойда ҳеч қандай асоссиз ҳибсга олинишлари мумкинлигидан огоҳлантирган. Хитой бунга жавобан расмий Канберрани фейк хабарлар тарқатаётганликда ва ўз фуқароларини янглиштираётганликда айблаган.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
22:05 / 23.04.2026