12:25 / 09.09.2020
11408
Реклама

Мўжиза сари 10 босқич: бешинчи босқич — сув ости дунёсининг мўжизаси

Ҳақиқий қароқчи ва хазина овчисига айланинг, океан тубига шўнғинг, сув ости дунёсини ўрганинг, акула билан юзма-юз учрашинг — денгиз саргузаштларини севувчиларнинг орзулари тез орада амалга ошади. Тошкентнинг марказида сув ости эртаги.

Йўқотилган Атлантида шаҳри услубидаги Ўзбекистондаги биринчи Океанариум Magic City оилавий-кўнгилочар ҳудудида барпо этилмоқда. Бу ерда ҳар бирингиз сув ости дунёсининг мўжизасини ўрганишингиз ва юзлаб ажойиб мавжудотлар ҳақида билиб олишингиз мумкин бўлади. Барчангизга мўжизавий саргузаштларни кафолатлаймиз.

Океанариумда 100 дан ортиқ балиқ, илон ва ҳашаротлар турлари билан танишиш имконияти мавжуд бўлади. Улкан аквариумлар фаунаси ўнта акула, ўттизта скатлар, ақл бовар қилмайдиган ва ҳайратга соладиган медузалар, "Масхарабоз" ва "Жарроҳ" балиқларидан (ҳа, булар "Немони излаб" мультфильмидаги қаҳрамонлар) ташкил этилади.

Ташриф буюрувчиларни 20 метр узунликдаги сув ости туннели кутиб олади. Туннелга кириш хавфсиз ва ниҳоятда ҳаяжонли — денгиз дунёси кўзингиз олдида бўлади.

Океанариумда денгиз аҳолисини озиқлантириш шоу дастурини ташкил этиш режалаштирилган. Тouch pool зонаси ташриф буюрувчиларга нафақат денгиз аҳолисини томоша қилишларига, балки балиқлар ва майда акулаларга тегишлари ва бошқа балиқларга ўз қўллари билан ем беришларига имкон беради.

Балиқлар овқати махсус ошхонада тайёрланади. Тиббиёт хонасида ишлаш учун маҳаллий мутахассисларни тайёрлайдиган хорижий ветеринарларни таклиф қилиш режалаштирилган.

Аквариум "Ўзбекистон тарихи" ва "Жунгли", ғорлар зали, денгиз ости кемаси борти, "Синган аквариум", ёш кашфиётчилар зонаси ва денгиз гигантларининг скелетлари ҳақиқий ҳажмда намойиш этиладиган акула зали зоналарига бўлинади.

Бузилган кема 3,8 метр чуқурликдаги энг катта аквариумнинг пастки қисмига жойлаштирилади. Айнан шу ерда фарзандларингиз тасаввури чексиз тус олади.

Тошкент Океанариумининг дўстона жамоаси ҳар куни ҳар хил шоу дастурлари билан сизларни қувонтириш учун янгидан-янги ғоялар тайёрламоқда!

Ҳозирда сайилгоҳда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top