Жамият | 11:55 / 09.09.2020
8296
2 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманида 4 дақиқа ичида ўғрилик содир этган аёл суд олдида жавоб беради

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

2020 йилнинг 19 январь куни соат 12:42дан 12:46гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аваз Отар кўчасида жойлашган уйларнинг бирига кириш эшиги очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кирган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у 28 ёшли М.Д. (аёл)га тегишли бўлган нархи нархи 33 379 906 сўм бўлган турли хил аёллар тақинчоқларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни 37 ёшли Х.С. (аёл) содир этганлиги аниқланган ва жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид