16:06 / 09.09.2020
4633

Юнусободда фуқарога Ангрен шаҳридан ер олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида икки фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz`га маълум қилди.

Хабар қилинишича, фуқаро Э.Б. «А.» исмли шахс билан ўзаро олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ангрен шаҳридан 400 м2 ер майдони олиб бериши эвазига, 2 300 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Э.Б. ва «А.» исмли шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор тадбир Департамент ва ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган.

Тошкентда қалбаки 400 доллар муомалага киритилишининг олди олинди

Бектемир туманида фуқаро Э.Г. чет эл валютасининг қалбаки эканини олдиндан била туриб, ўтказиш мақсадини кўзлаб, фуқаро М.га қалбаки 400 долларни 2,5 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Э.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тезкор тадбир Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган.

Top