Эндиликда хорижлик фуқаролар ҳам ўзини ўзи банд қилиши мумкин
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилувчи фуқаролар учун 67 та фаолият тури таклиф этилган.
Хорижлик фуқаролар, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам ўзини ўзи банд қилиб рўйхатдан ўтиши мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Soliq (Android учун) мобил иловасининг янгиланган версиясига яна бир хизмат қўшилди. Рўйхатдан ўтишда тизим ЭРИ (электрон рақамли имзо) талаб этади. ЭРИни e-imzo.uz сайти орқали қисқа фурсатларда масофадан олиш мумкин. Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик штрих код (QR-код) билан тасдиқланади.
“Мамлакат фуқароси ҳисобланмасангиз ҳам ўзингиз учун қонуний ишлаш имкониятидан фойдаланинг. Бироқ, ушбу тизимдан рўйхатдан ўтиб, ишчиларни ёллаш ёки иш берувчига эга бўлиш мумкин эмас”, - дейилади хабарда.
Буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни амалга ошириш, юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш ва кредит олиш мақсадида ихтиёрий равишда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш имкониятлари берилади.
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилувчи фуқаролар учун 67 та фаолият тури таклиф этилган. Улар учун 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида тўлаш, пенсия ҳисоблаш ва иш стажига эга бўлиш ҳуқуқи кафолатланган.
Мавзуга оид
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
07:50 / 02.11.2024
Бандлик вазирлиги ишсизлик даражаси камайганини маълум қилди
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024