Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда поезд қулоқчин таққан болани уриб кетмаслик учун фавқулодда тўхташга мажбур бўлди
6 сентябрь куни соат 06:43 ларда Мароқанд–Тинчлик йўналишидаги юк поезди Каттақўрғон–Зирабулоқ темир йўл бекатларининг 4-пикетида ҳаракатланиб кетаётганида фавқулодда тўхташни амалга оширади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи капитан Алишер Очилов Kun.uz'га маълум қилди.
Маълум бўлишича, Каттақўрғон шаҳридаги маҳаллардан бирида яшовчи 2003 йилда туғилган Р.Ф. темир йўл излари ичида қулоқчин тақиб кетаётганида орқа томондан келаётган юк поездининг сигнал беришини эшитмайди.
Оқибатда поезд ушбу вояга етмаган шахсни уриб юбормаслик учун фавқулотда тормоз бериб, қийинчилик билан тўхташга мажбур бўлади. Поезд 15 дақиқадан сўнг ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.
Ҳолат маҳалла ва таълим муассасасида муҳокама этилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Алишер Очиловнинг айтишича, Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Темир йўлларда хавфсиз кун» ва ҳар пайшанба куни «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тарғибот кунлари ўтказмоқда.
Бу кунларда темир йўл хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши бўйича, шу жумладан: маиший чиқиндилар ташлаш, тан жароҳатлари олиш, бахтсиз ходисалар, ўз жонига қасд қилиш, вагон ойналари синдирилиши, темир йўл сигнализация ва алоқа воситаларига шикаст етказиш, темир йўлга бегона жисм қўйиш, темир йўлларда ташилаётган товар-моддий бойликларнинг талон-торож қилиниши каби ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида темир йўл атрофида жойлашган маҳаллалар, корхона-ташкилотлар, таълим муассасаларида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:39 / 28.02.2026
“17 минг долларга Исроилга юбораман”: Самарқандда гумонланувчи ушланди
08:22 / 20.02.2026
Илк марта: самолёт ҳаракатланаётган поезд устига қўниб, яна осмонга кўтарилди
17:51 / 19.02.2026
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг Самарқанд вилоятида сайёр мажлиси бўлиб ўтди
08:21 / 19.02.2026