Ўзбекистон | 10:40
620
1 дақиқада ўқилади

Кучли иссиқ туфайли айрим поезд вагонларида салқинлик пасайиши мумкин

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ йўловчиларни республикада кутилаётган аномал иссиқ ҳаво муносабати билан огоҳлантирди. Компания маълумотига кўра, юқори ҳарорат туфайли айрим йўловчи вагонларидаги совитиш тизимлари вақтинча камроқ самара билан ишлаши мумкин.

Синоптиклар прогнозига кўра, ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати янада кўтарилиб, кундузи +41…+44 даражагача етиши кутилмоқда.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖнинг таъкидлашича, бундай юқори ҳарорат шароитида вагонларнинг металл конструкциялари ва ташқи қопламаси кучли қизийди. Бу эса совитиш тизимларининг самарадорлиги вақтинча пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Шу боис айрим йўловчи вагонларида белгиланган ҳароратни бир маромда сақлашда қийинчиликлар юзага келиши эҳтимоли мавжуд.

Компания юқори ҳаво ҳарорати сабабли юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраб, тушуниш ва сабр-тоқат учун миннатдорлик билдирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид