Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon АҚШ ва Канадада 100 мингта янги иш ўрни ташкил этишини эълон қилди
АҚШнинг Amazon корпорацияси АҚШ ва Канадада камида 100 минг нафар янги ходим ёллашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания баёнотида маълум қилинди.
Таъкидланишича, компания ўтган ҳафта ҳам 33 мингта янги иш ўрни яратишини эълон қилган.
“Жорий ойнинг ўзида саралаш марказлари, буюртмаларни қайта ишлаш пунктлари, етказиш пунктлари ва бошқа объектлар учун 100 та майдонча очамиз”, деб маълум қилган компаниянинг глобал операциялар бўйича катта вице-президенти Дейв Кларк.
Умуман олганда, Amazon 2010 йилдан бери АҚШда 600 мингдан кўпроқ иш ўрни ташкил этган ва 40дан кўпроқ штатга 350 млрд доллардан кўпроқ инвестиция киритган.
Amazon интернет орқали товар ва хизматлар сотувчи дунёдаги энг йирик компания ҳисобланади. Унга 1994 йил Жефф Безос томонидан асос солинган. Айни вақтда компаниянинг бозор қиймати 1,52 трлн долларни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
14:44 / 06.12.2025
2027 йилгача рақамли технологиялар соҳасида 200 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
15:01 / 21.11.2025