Мактаб ўқитувчиларининг 80 фоиздан ортиғи ПЗР усулида текширилди – штаб аъзоси
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов фуқаронинг: «Ҳозирда мактабларда бармоқдан қон олиб, коронавирус учун текширув ўтказиляпти. «СЭС»да бурундан суртма олиб текширишяпти. Бир одамда иккала тест бир-бирига мос келмаяпти. Қайси тест тўғри?» дея берган саволига жавоб қайтарди.
«ПЗР бу – касалликни ташхислашнинг махсус текширув усули ҳисобланади. Унда одамнинг бурни ва томоқнинг орқа томонидан суртма олиниб, текширилганда касаллик юқтирилганидан кейин унинг ҳаттоки яширин даврида ҳам аниқлаш имонияти бўлади.
Иккинчи, яъни иммунофермент усулида махсус антитаначалар текширилади. Антитаначалар текширилганида организмда касаллик кечаётган вақтида иммуноглобулин М ва касалликдан тўлиқ соғайган вақтда, организмда иммунитет хосил бўлгани тўғрисида иммуноглобулин G тасдиқланиши мумкин.
Агар иммуноглобулин М ҳам, иммуноглобулин G ҳам тасдиқланмаса, ушбу шахс мазкур касаллик билан касалланмаган, деган нисбий жавоб олиш мумкин. Шуни назарда тутган ҳолда, барча мактаблардаги педагогларда Махсус комиссиянинг топшириғига биноан текширувлар ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрида педагоглар ўртасида ушбу текширувлар деярли тугатилиб, баъзи мактабларда касалланган педагоглар аниқлангани муносабати билан қайта текширувлар ўтказилмоқда. Республика бўйича педагоглар орасида 80 фоиздан ортиқ шахс ПЗР усулида текширилганини кузатишимиз мумкин», – дея Ботир Қурбоновнинг 16 сентябрь кунги брифингдаги сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Штаб аъзоси текширувлар натижаларига доир аниқ рақамларни тақдим этмади.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40- ва 262-сонли мактабларда анъанавий дарслар коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар вақтинчалик тўхтатилди.
Мавзуга оид
16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи
09:30 / 22.11.2024
“Бошида кимёга умуман қизиқмаганман” – ўқитувчилик ортидан миллиардерга айланган Моҳира Болтаева
19:44 / 18.11.2024
Хоразмда ўқувчининг онаси мактабга бориб, ўқитувчи аёлга ташланди
12:41 / 10.11.2024