Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Duty Free асосчиси бутун бойлигини хайрияга сарфлади
Чак Фини 40 йил давомида турли хайрия жамғармаларига саккиз миллиард доллардан ортиқ маблағ ўтказган.
Duty Free асосчиси Чак Фини бир неча миллиард доллар маблағини хайрияга сарфлади. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Финининг сўзларига кўра, у хотини билан қийинчиликсиз яшаш учун икки миллион доллар олиб қўйган ва қолган пулларининг барчасини хайрия қилиб юборган. Бизнесмен 40 йил давомида турли хайрия жамғармаларига саккиз миллиард доллардан ортиқ маблағ ўтказган.
"Биз кўп нарсани ўргандик. Ортга қарар эканман, айрим нарсаларни бошқача қилишим мумкин бўлганлигини англайман, аммо барибир бахтиёрман. Мақсадимга тириклигимда эришганимдан хурсандман", — деган у.
Қайд этилишича, Фини камтарона ҳаёт кечиради. Унинг Сан-Францискодаги хонадони талабалар ётоқхонасидаги хонани эслатади.