Mercedes водородда юрувчи футуристик кўринишдаги юк машинасини тақдим этди (видео)
Daimler концерни водород ёниғли элементларида юрувчи Mercedes-Benz GenH2 деб номланган янги юк машинасини тақдим қилди. Ушбу модель компаниянинг водородда юрувчи биринчи юк машинаси ҳисобланади. Автомобил ҳозирча прототип кўринишида бўлиб, компания унинг серияли ишлаб чиқарилишини 2035 йилда йўлга қўйишга ваъда берган.

Фото: Daimler AG
Футуристик кўринишга эга моделнинг оғирлиги 40 тоннани ташкил қилади. У 25 тонна юк кўтара олади. Юк машинаси иккита ёнилғи бакига эга бўлиб, улардан ҳар бири 40 кг суюлтирилган водородни ўз ичига сиғдиради. Бундай ҳажмдаги водород юк машинасининг 1000 км йўл босиб ўтишига етади. Компанияда юк машинасининг водород билан тўлдирилишига оддий юк машинасини дизель ёнилғиси билан тўлдириш каби вақт кетишига ваъда қилинган.
Машина иккита электр двигатель ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Уларнинг энг юқори қуввати 449 от кучини, таянч қуввати эса 312 от кучини ташкил қилади. Моторлар 300 кВтли ёнилғи элементлари тизими ва қўшимча 400 кВт бера оладиган аккумулятордан энергия олади.
Немис компанияси, шунингдек, иккита электр юк машинасини тақдим этган. Булар eActros ва eActros LongHaul моделлари бўлиб, улар бир қувватланишда мос равишда 200 км ва 500 км йўл боса олади. eActros 2021 йилдан, eActros LongHaul эса 2024 йилдан ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.
Айни вақтда немислардан ташқари, водородда юрувчи юк машиналарини яратиш устида бир неча компания иш олиб бормоқда. Жумладан, октябрь охирида Hyundai компанияси HDC-6 Neptune деб номланган юк машинасини тақдим этиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Toyota компанияси ҳам шу йўналишда иш олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Реал»да камбэк, Шомуродов ва «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари
Спорт | 11:58
-
Олимлар ҳеч қандай тирик жонзотга ўхшамайдиган организмни топишди
Жаҳон | 10:53
-
Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди
Жаҳон | 10:06
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
Мавзуга оид

20:10 / 25.03.2025
Mercedes ўз хоҳиши билан ишдан бўшайдиган ходимларига 500 минг еврогача пул таклиф қилмоқда

07:35 / 29.07.2024
Mercedes пойгачиси Белгия Гран-присида ғалаба қозонганидан сўнг дисквалификация қилинди

08:14 / 06.01.2022
Тошкентда тунги дрифт уюштирган «Mercedes» ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

09:34 / 14.02.2021