Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари қолдирилди
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга кириш учун ўтказиладиган тест синовлари 18 сентябрь куни Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида бўлиб ўтиши керак эди.
Тошкент шаҳрида 18 сентябрь куни ёмғир ёғиши кутилаётганлиги сабабли тест синовлари 20 сентябрь кунига кўчирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева маълум қилди.
Қайд этилишича, тест синовлари фақат 1 сменада бўлиб ўтади ҳамда соат 9.00 да бошланади.
Абитуриентлар тест синовларига белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин етиб келишлари керак.
Тест синовларига кириш фақат бир жойдан ("Беруний" метро олдидан) амалга оширилади.
Мавзуга оид
21:27 / 19.08.2025
Ўқишни кўчириш бўйича биринчи кун натижалари эълон қилинди
19:26 / 01.08.2023
Тестда ухлаб қолган абитуриент, ҳаяжонда кутаётган ота-оналар — имтиҳоннинг илк куни қандай ўтди?
15:03 / 09.08.2019
Тест натижалари бекор қилинармиш...
20:00 / 07.08.2019