Жаҳон | 14:47 / 18.09.2020
7387
2 дақиқада ўқилади

Байден Трамп истеъфога чиқиши кераклигини айтди

Байденнинг фикрича, Трамп пандемияга қарши курашда фақат фонд биржасидаги савдолар ва иккинчи муддатга сайланиш фикридан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда.

Фото: Reuters

Дональд Трамп мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда йўл қўйган камчиликлари учун АҚШ президенти ваколатларини зиммасидан соқит қилиши керак, деди демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден.

"Ҳатто касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази директори ниқоб тақиш режими ўз вақтида жорий этилганида январдан буён 100 минглаб америкаликларнинг ҳаёти қутқариб қолинган бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳозирги президент истеъфога чиқиши керак", - деди Байден.  

Унинг фикрича, Трамп пандемияга қарши курашда фақат фонд биржасидаги савдолар ва иккинчи муддатга сайланиш фикридан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда.

Байденнинг сўзларига кўра, Трамп коронавирус инфекцияси хавфи даражасини аввал-бошданоқ пасайтириб кўрсатган.

"Аммо у ҳаммасини билган ва лекин ҳеч қандай чора кўрмаган. Бу деярли жиноят", - деб таъкидлади Жозеф Байден.

Унинг қайд этишича, бутун дунёдагилар Дональд Трампдан кўра Россия ва Хитой раҳбарларига кўпроқ ишонишади.

"Пью фонди ўтказган сўров натижаларини кўриш етарли", деди у.

Вашингтондаги Пью тадқиқот маркази (Pew Research Center) томонидан 13 мамлакатда 13,2 минг киши орасида ўтказилган сўровга кўра, иштирокчиларнинг 23 фоизи Владимир Путинга, 19 фоизи Си Цзиньпинга ишонч билдирган. Сўровда қатнашганларнинг 16 фоизи Дональд Трампга ишонч билдирган.

Ушбу сўровда энг юқори рейтингГермания канцлери Ангела Меркелда - 76 фоиз.. ундан кейинги ўринларда Франция президенти Макрон (64 фоиз) ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон (48 фоиз) жойлашган.

Мавзуга оид