Ўзбекистон | 12:08 / 18.09.2020
19351
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари салқинлик чекиниб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон ҳудуди Волгабўйидан келган антициклоннинг совуқ ва кам нам ҳавоси таъсирида бўлади.

Мамлакатда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим жойларга ёмғир ёғади.  Ҳарорат иқлимий меъёрлардан 7-9 даражага паст бўлиб, 20-25 даража илиқни ташкил қилади.

Эртага совуқ оқим чекинади. Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат тунда ва эрталаб Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади.

Ҳарорат кечаси антициклон таъсирида 8-11 даражагача пасаяди, кундузи 24-27 даража бўлади.

Якшанба куни Ўзбекистон бўйича ҳаво очиқ бўлади, ҳароратнинг кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари мамлакат шимолида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Мавзуга оид